Бугун, 28 октябрь куни Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ-2 мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-турида Қувайтнинг "Ал-Кувайт" жамоасини қабул қилади.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги қаршиликлар мусобақанинг дастлабки икки турида ғалаба қозона олмади. Жамоа аввал Баҳрайннинг "Ал-Халидия" клуби билан голсиз дуранг ўйнаган бўлса, кейинги учрашувда БААнинг "Ал-Ваҳда" жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, икки учрашувдан кейин бир очко жамғарган "Насаф" бугунги баҳсда мусобақадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритишга интилади.
ОЧЛ-2. Гуруҳ босқичи, 3-тур
28 октябрь, чоршанба
18:45. "Насаф" – "Ал-Кувайт"
Стадион: "Марказий", Қарши













