«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида «Цинциннати»га қарши ўйинда (2:2) гол ёки ассист қайд эта олмади.
39 ёшли аргентиналик футболчи учрашувни тўлиқ ўтказди ва 44-дақиқада сариқ карточка олди.
Месси рақиб дарвозаси томон 5 марта зарба йўллади, аммо бирортаси аниқ бўлмади. Иккита зарба дарвоза ёнидан ўтган бўлса, қолган учтаси ҳимоячилар томонидан тўсилди.
Шу тариқа, Месси кетма-кет иккинчи баҳсда самарали ҳаракат қайд этолмади. Аввалроқ у «Нью-Йорк Ред Буллз»га қарши ўйинда (0:2) иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, гол ёки ассистга муаллифлик қилмаган эди.
Жорий мавсумда аргентиналик юлдуз МЛСнинг 29 та учрашувида 25 та гол ва 12 та ассист қайд этган.













