«ПСЖ» ҳужумчиси Дезире Дуэ билан шартномани узайтириш бўйича музокараларда сезиларли муваффақиятга эришмоқда.
TEAMtalk маълумотига кўра, парижликлар 21 ёшли французни келгуси ўн йилликнинг катта қисми давомида жамоада сақлаб қолишни режалаштирган. Келишув ҳали расмийлаштирилмаган, бироқ музокаралар ижобий кечмоқда.
Дуэга «Арсенал», «Челси», «Манчестер Сити» ва «Бавария» қизиқиш билдирмоқда. Аммо футболчи Парижни тарк этиш ниятида эмас.
Жорий мавсумда Дуэ 12 та ўйинда 4 та гол ва 4 та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали француз футболчисини 120 миллион еврога баҳоламоқда.













