«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа вингери Эстевао Виллианнинг кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақида фикр билдирди.
«Мен унинг ҳолатини тушунаман, у ўйнашни хоҳлайди. Ишончим комилки, Эстевао бу мавсумда ўз имкониятларига эга бўлади. Бунинг барчаси менинг масъулиятимда.
АПЛ жуда шиддатли чемпионат, шунинг учун таркибни ротация қилиб туришимиз керак. Эстевао Англияда атиги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Бундан ташқари, у жароҳат ҳам олган эди», — деди Алонсо.
Жорий мавсумда Эстевао «Челси» сафида 8 та ўйин ўтказиб, гол ёки ассист қайд этмади.
Унинг лондонликлар билан шартномаси 2033 йил 30 июнгача амал қилади.













