«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоа дарвозабони Матвей Сафоновнинг ўйинига юқори баҳо берди.
«У бизнинг талабларимизга ва замонавий футболга жуда мос келади. Бу ҳимоядан ўйин ташкил қилишимизда муҳим аҳамиятга эга.
Мен ундан жуда мамнунман. Сафонов жасур дарвозабон. Унинг ўйини менга ёқади ва келажакда янада ривожланишига ишонаман», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Сафонов 2024 йил ёзида «Краснодар»дан «ПСЖ»га ўтган. У яқинда 2026 йилнинг энг яхши дарвозабонлари рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади.
«ПСЖ» 30 октябрь куни Франция чемпионатида «Гавр» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.













