«ПСЖ» «Гавр»га қарши ўйин олдидан жамоанинг уч нафар асосий футболчиси соғлиғи ҳақида расмий маълумот эълон қилди.
Парижликлар клуб сайтида «Гаврга сафар олдидан тиббий маълумот» сарлавҳаси остида атиги битта жумладдан иборат хабар жойлаштирди.
«Маркиньос, Нуну Мендеш ва Усман Дембеле тикланиш жараёнини давом эттирмоқда», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ «ПСЖ» Хвича Кварацхелия тиззасидан жиддий жароҳат олиб, жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганини ҳам маълум қилган эди.
«Гавр» — «ПСЖ» учрашуви 30 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Айни пайтда парижликлар 17 очко билан Лига 1 пешқадами бўлиб турибди. «Гавр» эса 2 очко билан сўнгги ўринда жойлашган.













