Англия терма жамоаси ва «Ал-Аҳли» ҳужумчиси Айвен Тоуни 2028 йилги Европа чемпионати давомида суд олдида жавоб бериши керак бўлади.
30 ёшли футболчи 2025 йил 6 декабрь куни Лондоннинг Сохо туманидаги барда содир бўлган жанжал оқибатида бир кишига тан жароҳати етказишда айбланмоқда.
Тоуни айбловни рад этган. Саутуарк қироллик судида ўтказилган навбатдаги эшитувда унинг ҳимояси ўзини ўзи мудофаа қилиш важига асосланиши маълум бўлди. Футболчи қўшимча чекловларсиз озодликда қолдирилди.
Суд жараёни 2028 йил 12 июнга, яъни Европа чемпионати бошланганидан уч кун кейинга белгиланган. Муҳокамалар 3–4 кун давом этиши кутилмоқда.
Тоуни 2026 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси таркибида иштирок этиб, Аргентинага қарши ярим финал баҳсида (1:2) захирадан майдонга тушган эди. Бироқ у Миллатлар лигасининг сўнгги учрашувларига чақирилмади.













