Дортмунднинг "Боруссия" клубига тегишли бўлган 17 ёшли вингер Матис Альберт Англия Премьер-лигасининг топ-клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.
Америкалик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар "Манчестер Сити" ҳисобланади. Эҳтимолий трансфер қиймати тахминан 20 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, Лондоннинг "Челси" клуби ҳам Матиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Альберт ўтган ёзда Дортмунд жамоасига қўшилган эди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи "арилар" билан 2027 йил июнь ойи охиригача меҳнат шартномаси имзолаган.













