"Тоттенхэм" клубининг собиқ бош мураббийи Гарри Реднапп жамоа ҳимоячиси Арчи Грейнинг ривожланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бу йигит менга жуда ёқади. У ҳақиқатан ҳам ажойиб футболчи. У жамоага келганидан бери эришган натижалари жуда таъсирли. У турли позицияларда ўйнади. Ҳатто бир муддат жамоа сардори ҳам бўлди", — дея Реднаппнинг сўзларини келтирмоқда The Overlap.
"Тоттенхэм" Грейни 2024 йилда "Лидс"дан 40 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда 20 ёшли англиялик футболчи барча мусобақалар доирасида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Грейнинг "Тоттенхэм" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган.













