"Бавария"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Леннарт Карл Англия Премьер-лигасининг бир нечта топ-клублари қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда таниқли журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчининг хизматларига "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва Лондоннинг "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда футболчининг трансфер қиймати тахминан 60 миллион еврони ташкил этмоқда.
Жорий мавсумда Карл барча мусобақалар доирасида 11 та учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва ўз ҳисобига битта голли узатмани ёзиб қўйди.
Карлнинг Мюнхеннинг "Бавария" клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.













