Англия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган сафар учрашувида "Манчестер Юнайтед" Лондоннинг "Челси" жамоасига қарши майдонга тушди. Майкл Кэррик шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Sky Sport News маълумотларига кўра, "қизил иблислар" 1973 йилдан бери илк бор мавсум бошидаги дастлабки еттита сафар учрашувининг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади. 1973/1974 йилги мавсумда манкунианликлар турнирни охиридан иккинчи ўринда якунлаб, элита дивизионини тарк этган эди.
Жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафарда еттита учрашув ўтказди. Жамоа уч марта дуранг ўйнади ва тўрт бор мағлубиятга учради.
Айни пайтда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида атиги 18-ўринни эгаллаб турибди.













