22-турдан ўрин олган марказий ўйинлардан бири Бекободда маҳаллий «Металлург» ва Тошкентнинг «Локомотив» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашувга қизиқиш юқори ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор.
Биринчидан, бекободликлар 1-даврадаги мағлубият учун «реванш» олишга ҳаракат қилишади. Иккинчидан, «Металлург» жамоаларнинг ўзаро сўнгги уч ўйинида темирйўлчилардан очко тортиб ололмаяпти. Шу боис Рустам Мирсодиқов жамоаси бу сафар нохуш анъанага чек қўйишга интилишини тахмин қилиш қийин эмас. Қолаверса, бунгача бекободликлар ўз майдонида «Пахтакор» ва «Насаф» сингари жамоаларни аяб ўтиришмади ва эртанги ўйинда ҳам Мирсодиқов шогирдлари суюкли мухлисларини қувонтириш учун бор имкониятларини ишга солишса керак. Бироқ, «Локомотив» жамоаси ҳам майдонга фақат ғалаба умидида майдонга тушади. Зеро, Фузайлов шогирдлари кетма-кет икки ўйинда имкониятни бой беришди ва навбатдаги омадсизлик нафақат бош мураббий, балки жамоа учун ҳам қимматга тушиши мумкин. Шу омиллар бу сафарги ўйиннинг қадри баландлигини кўрсатиб турибди.
Бу икки жамоа шу кунгача Ўзбекистон миллий чемпионатларида 17 марта ўзаро куч синашган. Шуни таъкидлаш керак, «Металлург» жамоаси темирйўлчилар учун бироз қулай рақиб саналади. Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар буни кўрсатиб турибди. Шу пайтгача ўтказилган ўйинларнинг 10тасида «Локомотив» ғалаба қозонган. Бекободликлар уч марта зафар қучишган бўлса, тўрт ўйинда томонлар муросага келишган. Тўплар нисбати 28-13, табиийки устунлик «Локомотив» томонида.
2004 йил
«Металлург» – «Локомотив» – 1:1
«Локомотив» – «Металлург» – 4:0
2005 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 2:0
«Металлург» – «Локомотив» – 1:0
2006 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 1:0
«Металлург» – «Локомотив» – 3:3
2007 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 3:3
«Металлург» – «Локомотив» – 0:2
2008 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 1:0
«Металлург» – «Локомотив» – 1:0
2009 йил
«Металлург» – «Локомотив» – 1:1
«Локомотив» – «Металлург» – 1:0
2010 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 1:0
«Металлург» – «Локомотив» – 1:0
2012 йил
«Металлург» – «Локомотив» – 0:1
«Локомотив» – «Металлург» – 5:1
2013 йил 12 апрель, 5-тур
«Локомотив» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 2:1 (1:1)
Голлар: А.Шадрин (1), Ф.Тожиев (60 пен) – Д.Каримов (29)
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Ҳ.Шодмонов (Бухоро), Р.Ғопуров (Наманган), И.Гармашов (Тошкент)
«Локомотив»: Павел Бугало, Бобур Юлдашев, Акмал Холматов, Фарҳод Тожиев (Зайниддин Тожиев, 76), Александр Шадрин, Жасур Ҳасанов, Салим Мустафоев, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Иван Нагаев, 70), Дилшод Жабборов.
«Металлург»: Маъмур Икромов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов (Саидкомил Акбаров, 50), Дониёр Одилов, Суннатилла Мамадалиев, Шахзодбек Нурматов, Александр Ковалев, Даврон Каримқулов, Руслан Вагапов (Шохназар Норбеков, 85), Мирғиёз Сулаймонов, Сардор Расулов.
Огоҳлантиришлар: Мирғиёз Сулаймонов 48, Ҳикмат Ҳошимов 62, Суннатилла Мамадалиев 75.
Четлатиш: Мирғиёз Сулаймонов 69.
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
Энг яхши ўйинчилар: А.Шадрин – Д.Каримов.