Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Даврон Мирзаев «Нефтехимик»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Баҳо:
+ | -

Кеча Россия Биринчи дивизионида биринчи давранинг сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди. "Газовик" сафарда "Балтика" билан куч синашди ва мағлубиятга учради — 0:2.

Учрашувнинг дебюти оренбургликлар учун жуда омадсиз кечди. Ўйиннинг 9-дақиқасига келиб мезбонлар 2та гол уриб бўлишганди. Санжар Турсунов иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди. Аммо у ҳам жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

"Салют" сафида Вадим Афонин 90 дақиқа ҳаракат қилди. Белгородликлар ўз майдонларида "Енисей"ни мағлуб эта олишмади - 1:1.

"Нефтехимик" ҳам ўз уйида "Уфа" билан дуранг ўйнади. Учрашувнинг 65-дақиқасида захирадан тушган Даврон Мирзаев ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Газовик" биринчи даврани 9-ўринда якунлашга мажбур бўлди. "Уфа" 5-ўринда бораётган бўлса, "Салют" 14-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:03, 19.10.2013.
Ўқилди: 3607 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик