Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Дурбек Камоловнинг Қатар таассуротлари

Баҳо:
+ | -

Алексей Евстфаеев бошчилигидаги U-19 ёшлар терма жамоамиз Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш учрашувларида иштирок этганидан хабарингиз бўлса керак. Айтиш керакки, ёшларимиз ўтказилган ўйинларда қониқарли натижа қайд этиб, ўз олдига қўйилган вазифани уддалади.

Ушбу жамоа сафида тўп тепган Дурбек Камолов аслида Жиззах вилоятида таваллуд топган бўлсада,  “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Биринчи мураббийи Дилшод Андаев эканлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Камолов U-19 ёшлар терма жамоамиз таркибида Қатарда учта ўйинда иштирок этди. Ушбу баҳслар давомида Дурбек ўзидан яхши таассурот қолдирди.

- Бундай халқаро мусобақада илк бор иштирок этишим эди – дея гап бошлади Камолов. - Қолаверса ёшлар терма жамоамиз билан бу хорижга иккинчи сафарим эди. Бундан олдин, БААга йиғин ўтказиш учун боргандик. Қатар эса мен учун иккинчи хориж сафари бўлди. Шу боис дастлаб бироз хаяжон босди. Лекин кейинчалик ҳаммаси изига тушиб кетди. Терма жамоамиздаги муҳит жуда яхши. Барча футболчилар билан ҳудди бир оиладекмиз. Майдонда ва унинг ташқарисида ҳам бир-биримиз билан муносабатларимиз жуда яхши. Киришиб кетишимиз осон кечди. Муваффақиятимизнинг асосий омили ҳам аҳиллигимиздадир.

Ўтказган ўйинларимиз хусусида айтадиган бўлсам, дастлабки баҳсимиз U-19 Туркманистон ёшлар терма жамоасиг қарши кечди. Учрашув биз учун қийин ўтди. Ваҳоланки ўйиндан олдин, Туркманистоннинг кучли ўйин намойиш этишини яхши билардик. Шу боис биз ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Бу ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ омад биздан юз ўгирди. Кўрган бўлсангиз бир қатор голли вазиятларни яратдик. Аммо улардан фойдаланишга келганида совуққонлик етишмади. Кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, муҳими уч очкони қўлга киритдик.

Непал U-19 ёшлар терма жамоаси билан ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ғалаба осонликча қўлга киритилди дея олмайман. Рақиб жамоа ўйини тасвири туширилган дискни учрашувдан бир кун олдин, бутун жамоа бўлиб йиғилиб, диққат билан кузатгандик. Уларнинг нозик жиҳатлари нимада эканлигини ўргандик. Шундан сўнг омадимиз келиб, йирик ҳисобда муваффақият қозондик. Демак Непални яхши ўрганган эканмиз.

Гуруҳдаги учинчи ўйинимиз Ҳиндистон U-19 ёшлар терма жамоасига қарши кечди. Ундан олдинги баҳсда оёғимдан жароҳат олганим туфайли бу жамоага қарши ўйинда иштирок эта олмадим. Лекин захира ўриндиғида учрашувни кузатиб, шунга амин бўлдимки, Ҳиндистонга қарши жамоадошларим жуда қийин ғалабага эришди. Хуллас ҳеч бир баҳс биз учун осон ўтгани йўқ. Сабаби ҳар бир терма жамоа саралаш ўйинларига пухта тайёргарлик кўришган экан.

Гуруҳдаги сўнгги ўйинимизда Қатар билан тўқнаш келдик. Мезбонларга шу куни ўз майдонида ўйнашгани қўл келди. Қолаверса мухлисларнинг далдаси ҳам уларга қўшимча куч бағишлади. Қатар кучли терма жамоа. Лекин ютадиган рақиб. Насиб қилса кейинги тўқнашувларда уларни мағлубиятга учрата оламиз. Гарчи Қатарга имкониятни бой берган бўлсакда, асосийси “А” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Ўйиндан кейин ҳам бош мураббийимиз барчамизни вазифа бажарилгани билан табриклади ва ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эндиликда эътиборимизни Осиё чемпионати ўйинларига қаратамиз. Қатардан қайтиб келганимиздан кейин барча футболчилар ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетди. U-19 ёшлар терма жамоамиз энди январь ойидан йиғилади ва тайёргарликни бошлайди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 13:05, 20.10.2013.
Ўқилди: 3739 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.