Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Дилшод Нуралиев: «Гондурас техникаси ва тезкорлиги билан эсда қолган»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги ўйиндан кейин икки терма жамоа бош мураббийлари журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Дилшод Нуралиев: — Оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимда яхши ўйнолмадик. Танаффусда йигитлар билан гаплашгач, иккинчи бўлимда ишларимиз юришди. Хорватия терма жамоасининг ўйини менга жуда ёқди. Бугун 10-рақамли футболчи жароҳат олмаганида, бизга қийин бўларди.

Иван Гуделж: — Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба ва нимчорак финал йўлланмаси билан табриклайман. Бугун Ўзбекистон ғалабага лойиқ эди. Бизда бугун охирги имконият бор эди. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик, аммо, афсуски, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалай олмадик. Нимчоракчиларни эса муборакбод этаман.

— Кейинги ўйинда Ўзбекистонга Гондурас рақиблик қилади. Сиз учун КОНКАКАФдан ушбу мусобақадаги иккинчи жамоа. Бу сиз учун яхшими?
Дилшод Нуралиев: — Панамани ўрганиш учун ўсмирлар ўртасидаги КОНКАКАФ чемпионатини кўрганимизда, Гондурас техникаси ва тезкорлиги билан эсда қолган. Гондурас нимчорак финалга чиқдими, демак, ҳақли равишда кучли 16 жамоа сафига кирган ва биз жамоа ўйинларини яна кўриб чиқамиз. Бу жамоанинг ушбу ЖЧдаги ўйинларини таҳлил қилиб, шунга яраша тайёргарлик кўрамиз.

— Нимчорак финалга чиқиш учун ҳали имконият бор деб зйлайсизми?
Иван Гуделж: — Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман, ўйлагим ҳам келмаяпти. Биз бу ишни майдондаёқ ҳал қилишимиз керак эди. Бугун ютишни жуда ҳам истагандик. Аммо, афсус...

— Ўзбекистон ушбу турнирда ўз дарвозасидан битта гол ўтказиб юборди. Бу эътирофга сазовор кўрсаткич. Бу фикрга қўшиласизми?
Дилшод Нуралиев: — Билмадим. Ким кўп гол урганию, ким кам гол ўтказганини санашдан кўра, кейинги босқичга қандай чиқиш кераклиги ҳақида кўпроқ бош қотирдим.

Манба: twitter.com/UzbekistanU17
Киритилди: 23:41, 24.10.2013.
Ўқилди: 6260 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.