Кириш Регистрация

БАА-2013. Мексика ҳам 1/8 финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧнинг "F" гуруҳида Нигерия ва Швециядан кейин Мексика ҳам нимчорак финал йўлланмасини йўлга киритди.

Нигерия кутилганидек сўнгги турда ҳам ғалаба қозонди (Ироқ устидан, 5:0) ва ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритди. Африкаликлар 1/8 финалда "Е" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан баҳс юритади.

Швеция ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги ўйинда томонларни дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Ўйин голсиз дурангга қараб бораётганди. Бироқ ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида мексикаликлар бурчак тўпидан кейин гол уришга муваффақ бўлишди ва ғалабани қўлга киритишди.

Натижада бу гуруҳда 2-ўрин Мексикага, 3-ўрин Швецияга насиб этди. Мексика нимчорак финалда Италия билан баҳс олиб борса, шведлар эса Япония ўсмирларга қарши майдонга чиқадилар.

Биз билан бир гуруҳда иштирок этган Хорватия эса нимчорак финалдан бутунлай умидни узиб бўлди. Россия терма жамоаси эса "E" гуруҳи ўйинлари якунланишини кутади.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ
"F" гуруҳи, 3-тур
Нигерия - Ироқ - 5:0
Голлар: Муҳаммад (3), Нвакали (4), Яҳё (16, 41), Обаси (90)

Швеция - Мексика - 0:1
Гол: Жеймс (86)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Нигерия 3 2 1 0 14-4 7
2 Мексика 3 2 0 1 5-7 6
3 Швеция 3 1 1 1 7-5 4
4 Ироқ 3 0 0 3 2-12 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:01, 25.10.2013.
Ўқилди: 4001 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.