«МЮ»нинг собиқ устози сер Алекс Фергюсон Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуни клуб тарихидаги энг яхши футболчи деб атади.
«Роналдо жуда кўп «МЮ» буюкларини ортда қолдирди. Роналду билан бир қаторда фақат Гиггз ва Скоулз туриши мумкин»,- деб сернинг сўзларидан иқтибос келтиради ВВC.
Эслатиб ўтамиз, Роналду «МЮ» сафида 2003-2009 йиллар мобайнида ҳаракат қилган. Бу вақт давомида футболчи 292 учрашувда майдонга тушган ва 118 голга муаллифлик қилган.