«Ювентус» устози Антонио Конте жамоасининг охирги вақтда кўрсатаёрган ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
«Учинчи марта қаторасига скудеттони қўлга киритиш осон бўлмайди. Муваффақият қозониш учун тинимсиз меҳнат қилиш керак.
Эртага бўладиган «Женоа»га қарши ўйин биз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу ўйинда ғалабали юришларимизни қайтариб олишимиз кетак. Жамоа ўйинга тайёр.
Менимча, биз «Фиорентина» ва «Реал»га қарши кечган охирги иккита ўйинда кўпроқ нарсага муносиб эдик»,- дейди мураббий.