Кириш Регистрация

Аёллар футболи. «Металлург» — бронза медали соҳиби

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида илк марта қатнашаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси қизлари ўзларининг дебютларидаёқ ажойиб ютуқни қўлга киритдилар. Улар муддатидан олдин бронза медалини нақд қилиб қўйишди. Чирчиқ шаҳрида “Локомотив”га қарши ўтказилган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Шерали Бобоқулов шогирдлари охирги ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар учинчи ўринни бегона қилмайдиган бўлди.

Тан олиш керак, мавсум арафасида дебютантлардан бундай муваффақиятли иштирокни ҳеч ким кутмаганди. Аммо бекободликлар дастлабки турларданоқ пешқадамлардан бирига айланиб олишди ҳамда мавқеларини чемпионат охиригача бўшаштиришмади. 19 та ўйиннинг 12 тасида “Металлург” қизлари ғалаба қозонишди. 3 та ўйинда рақибалари билан очколарни бўлиб олишган бўлишса, фақатгина 4 та ўйинни бой беришди холос. Биз ажойиб ғалаба билан “Металлург” қизларини, клуб раҳбарияти, муассислар, ҳомийлар ҳамда албатта сиз азиз мухлисларни самимий муборакбод этамиз. Қизларимизга келгуси мавсумларда бунданда ёрқинроқ ғалабалар ёр бўлишини тилаймиз!

27 октябрь:
"Шуртан-lady"-"Севинч"-1:8 (Хуршида Агаева – Камола Рисқиева-2, Танзилия Зарбиева-2, Зебо Жўраева, Зумрад Назарова, Мария Моисеева, Матлюба Абдурасулова пенальтидан);
28 октябрь:
"Бунёдкор"-"Бухоро"-8:1 (Мавлуда Мунавварова-3, Лианна Норбекова-3, Саида Галимова, Мардона Эламасова – Саодат Ўроқова);
"Қизилқумочка"-"Машъал"-1:5 (Наталья Стексова – Дилдора Нозимова, Нилуфар Қудратова-3, Сарвиноз Раҳматова – автогол);
29 октябрь:
"Локомотив"-"Металлург"-1:2 (Насиба Турсунова – Нозима Камолтоева, Нодира Мўйдинова);
"Тўмарис" – дам олди.

21-турдан кейинги вазият

 №

Жамоалар              

Ў

Ю    

Д 

М

Т-Н

О

1.

«Севинч»

19

18

1

0

115-5

55

2.

«Андижанка»

19

13

5

1

54-11

44

3.

«Металлург»

19

12

3

4

28-13

39

4.

«Машъал»

19

10

4

5

32-16

34

5.

«Шўртан»

19

10

1

8

31-33

31

6.

«Локомотив»

19

7

7

5

26-26

28

7.

«Бунёдкор»

20

8

2

10

28-32

26

8.

«Бухоро»

19

7

0

12

16-47

21

9.

«Тўмарис»

19

3

3

13

18-43

12

10.

«Қизилқумочка»

19

2

2

15

10-73

8

11.

«Динамо-плюс»

19

0

2

17

9-68

2

ТЎПУРАРЛАР:
1 - Зебо Жўраева ("Севинч") - 37
2 - Рушания Сафина, Гулираъно Ҳасанова (иккаласи ҳам "Андижанка"дан), Зумрад Назарова ("Севинч") - 16
3 - Феруза Турдибоева ("Севинч") - 14

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 20:41, 30.10.2013.
Ўқилди: 4073 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.