Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Оғир атлетикачиларимиз Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишди

Баҳо:
+ | -

Польшанинг Врацлав шаҳрида оғир атлетика бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси юртимизга ёруғ юз билан қайтди.

Нуфузли мусобақанинг ғолиб ва совриндорларини Тошкент халқаро аэропортида спорт жамоатчилиги, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

- Ўзбекистон полвонлари жаҳон чемпионатида мухлису мутахассислар ишончини, - деди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шаҳрулло Маҳмудов. – Ушбу жаҳон чемпионати якунларига кўра ўзбек оғир атлетика мактаби жаҳондаги етакчилар қаторига қўшилди. Бу бошланиши, албатта. Олдинда нуфузли ва муҳим мусобақалар кўп.

- Устозларим ва халқимиз ишончини оқлаб, жаҳон чемпионати олтин медалларига сазовор бўлганимдан бахтиёрман, - дейди жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов. – Асосий мақсадим - 2016 йили Бразилияда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларида ҳам шоҳсупага кўтарилиш.

- Спортчи сифатида илк маротаба жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилдим, - дейди Улуғбек Алимов. – Келгусида бўладиган мусобақаларда янада юқори натижаларни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, бу галги жаҳон чемпионатида Руслан Нуриддинов 105 килограмм вазн тоифасида учта олтин медални қўлга киритган бўлса, Улуғбек Алимов биттадан кумуш ва бронза медалга лойиқ топилди.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 22:22, 30.10.2013.
Ўқилди: 4621 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.