Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган халқаро турнирда истеъдодли спортчимиз Нигина Абдураимова бирин-кетин рақибларини мағлуб этиб, бош соврин учун курашни давом эттиряпти.
Кеча бўлиб ўтган чорак финал баҳсларида россиялик Майя Кацитадзега қарши кортга чиққан Нигина икки сет якунларига кўра 7-6, 6-2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугун ўтказиладиган ярим финал баҳсида ҳамюртимиз украиналик Ангелина Калинина билан финал йўлланмаси учун баҳс юритади. Иккинчи ярим финал баҳсида эса россиялик теннисчилар Елизавета Куликова ва Ксения Первак ўзаро куч синашадилар.