Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Қизилқум»-«Олмалиқ»: Ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Бу жамоалар миллий чемпионатларимиз тарихида ҳозиргача ўн бир маротаба ўзаро куч синашган. Шулардан учтасида «Қизилқум» футболчиларининг қўли устун келган.

Яна икки ўйинда жамолар ўзаро очко бўлишган. Қолган олти учрашувда омад олмалиқликларга кулиб боққан. Ўзаро учрашувларда киритилган тўп бўйича ҳам ҳозирча устунлик «Олмалиқ» вакиллари томонида: 13:20.
 
Шу кунга қадар ўтказилган ўн бир учрашув якунига кўра, навоийликлар 11 очкони ўзлариники қилишган бўлса, олмалиқликлар 20 очко жамғаришган.
 
Ўзаро баҳсларда энг йирик натижа 2010 йилги мавсумда қайд этилганди. Олмалиқда ўтган ушбу учрашувда «Қизилқум» рақибига 1:5 ҳисобида ютқазган.
 
Ўзбекистон XXII миллий чемпионатини муваффақиятсиз бошлаган навоийликлар биринчи даврада сафарда «Олмалиқ»қа 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Иккинчи давра учрашувларини кўтаринки руҳда ўтказаётган Юрий Лукин шогирдлари ўз майдонида деярли барча ўйинларни ҳужумкор руҳда ўтказаётганлигини ҳисобга олсак, бу гал «Қизилқум» ўз мухлисларини қувонтиришига шубҳа йўқ. Қолаверса, навоийликларни мазкур ўйинда ғалабадан бошқа бирорта ҳам натижа қаноатлантирмайди.
 
Тиниб-тинчимас футболимиз жонкуяри Ҳамид Актамов раҳбарлигида кучлилар қаторида мавқеини сақлаб қолиш учун астойдил бел боғлаган «Қизилқум» футболчиларига фақат омадлар тилаймиз.
 
Қуйида жамоаларнинг ҳозиргача ўтказган ўзаро учрашувлари натижалари билан танишинг:
 
2008 йил
6-тур, 19 апрель
«Қизилқум» — ОТМК — 2:0
21-тур, 25 октябрь
ОТМК — «Қизилқум» — 2:0
 
2009 йил
5-тур, 11 апрель
«Қизилқум» — «Олмалиқ» — 0:1
26-тур, 17 октябрь
«Олмалиқ» — «Қизилқум» — 2:0
 
2010 йил
10-тур, 22 май
«Қизилқум» — «Олмалиқ» — 1:0
17-тур, 21 август
«Олмалиқ» — «Қизилқум» — 5:1
 
2011 йил
13-тур, 27 июнь
«Қизилқум» — «Олмалиқ» — 3:3
14-тур, 31 июль
«Олмалиқ» — «Қизилқум» — 2:1
 
2012 йил
5-тур, 22 апрель
«Олмалиқ» — «Қизилқум» — 2:2
22-тур, 6 октябрь
«Қизилқум» — «Олмалиқ» — 2:1
 
2013 йил
2-тур, 9 март
«Олмалиқ» — «Қизилқум» — 2:1

 

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 11:42, 02.11.2013.
Ўқилди: 2711 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик