Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Машъал»нинг 2-босқичдаги натижалари

Баҳо:
+ | -

Бу йилги биринчи лига баҳслари ҳам якунига етди. Кутилганидек, “Машъал” билан “Андижон” олий лига йўлланмасини қўлга киритишди. Хабарингиз бор, “Машъал” муддатидан олдин олий лигага йўлланма олди. Муборакликлар буни 6 октябрь куни “Косонсой” билан кечган беллашувдан сўнг расман нишонлашди.

Маълумки, биринчи лиганинг иккинчи босқичида ҳар бир жамоа уйда ва меҳмонда саккизтадан жами 16та ўйин ўтказиши лозим эди. Бироқ 14-турдан ўрин олган “Истиқлол” – “Машъал” учрашуви бўлиб ўтмагани боис “Машъал” чемпионатда 15та ўйин ўтказди. Яъни, “Истиқлол” Муборакка келмагани учун тошкентликларга техник мағлубият ёзилди.

“Машъал” ўз майдонида ўтказилган беллашувларнинг ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Энг йирик ҳисобдаги ғалаба 5:0 бўлди. Бунда “Чуст-Пахтакор” айнан шу ҳисобда мағлуб этилди. Умуман олганда, уйдаги 8 ўйинда “газчилар” 29та гол уриб, атиги 3та тўп ўтказиб юборишди. Буни эса жуда яхши кўрсаткич деса бўлади.

“Сафардаги еттита беллашувдан “Машъал” учтасини ғалаба билан якунлади, уч марта мағлубиятга учради ва бир бор дуранг қайд этди. “Машъал”нинг сафардаги баҳсларда энг йирик ғалабаси “Пахтакор-2” билан кечган ўйинга тўғри келди. Бунда Александр Хомяков шогирдлари 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Учта мағлубият эса “Оқтепа”, “Чуст-Пахтакор” ҳамда “НБУ-Осиё” билан кечган ўйинларда рўй берди.

УЙДАГИ НАТИЖАЛАР

3-тур. 21 август
«Машъал» – «Истиқлол» – 3:0
Голлар: Ж. Абдумўминов (24), Э. Шомуродов (59), З. Қўзибоев (84).

4-тур. 24 август
«Машъал» – «НБУ-Осиё» – 4:0
Голлар: Ж. Абдумўминов (15, 20), З. Қўзибоев (84), Ф. Нурлибоев (61, автогол).

7-тур. 12 сентябрь
«Машъал» – «Андижон» – 2:1
Голлар: М. Ғофуров (55), В. Клишин (90+4) – А. Тўхтасинов (68).

8-тур. 15 сентябрь
«Машъал» – «Қўқон-1912» – 3:0
Голлар: Ж. Абдумўминов (45, пенальти), З. Қўзибоев (45+1), Р. Аъзамов (64).

11-тур. 3 октябрь
«Машъал» - «Чуст-Пахтакор» – 5:0
Голы: З. Қўзибоев (26), Ж. Абдумўминов (31), Б. Муртазоев (42), В. Клишин (68), И. Тошпўлатов (82).

12-тур. 6 октябрь
«Машъал» – «Косонсой» – 5:1
Голлар: З. Қўзибоев (10), Ж. Ҳасанов (18, пенальти), В. Клишин (23), И. Тошпўлатов (62), А. Ҳотамов (64) – И. Аҳмедов (58).
Амалга оширилмаган пенальти: В. Клишин (75).

15-тур. 24 октябрь
«Машъал» – «Оқтепа» – 5:1
Голлар: А. Шодмонов (8), З. Қўзибоев (36, 40), Б. Муртазоев (67), В. Клишин (90+2) – М. Аҳмаджонов (7).

16-тур. 27 октябрь
«Машъал» – «Пахтакор-2» – 2:0.
Голлар: З. Қўзибоев (22), М. Ғофуров (78).

САФАРДАГИ НАТИЖАЛАР

1-тур. 12 август
«Пахтакор-2» – «Машъал» – 0:4
Голлар: В. Клишин (5, 12), Б. Муртазоев (73), И. Тошпўлатов (81).

2-тур. 15 август
«Оқтепа» – «Машъал» – 2:1
Голлар: З. Мирзааҳмедов (66, пенальти, 83) – Э. Шомуродов (62).

5-тур. 3 сентябрь
«Косонсой» – «Машъал» – 1:4
Голлар: Ш. Мамасолиев (82) – З. Қўзибоев (24, 41, 47), Ж. Ҳасанов (45+1).

6-тур. 6 сентябрь
«Чуст-Пахтакор» – «Машъал» – 2:1
Голы: Н. Норов (28, пенальти, 73) – М. Ғофуров (90+4).

9-тур. 23 сентябрь
«Қўқон-1912» – «Машъал» – 1:1
Голлар: А. Мадалиев (25, пенальти) – З. Қўзибоев (40).

10-тур. 26 сентябрь
«Андижон» – «Машъал» – 0:1
Гол: Ж. Ҳасанов (85).

13-тур. 13 октябрь
«НБУ-Осиё» – «Машъал» – 1:0
Гол: О. Дражжук (85).

14-тур. 16 октябрь
“Истиқлол” – “Машъал” -:+

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 11:13, 05.11.2013.
Ўқилди: 2693 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.