Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Футзал. Саралаш баҳслари учун 16 футболчи рўйхатдан ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати баҳслари Вьетнамда бўлиб ўтади. Жамоа 16 терма жамоа иштирок этадиган мусобақанинг 10та иштирокчиси номи маълум бўлиб улгурган.

Япония, Таиланд ва Эрон футзал терма жамоалари 2012 йилги Осиё чемпионати совриндорлари сифатида тўғридан-тўғри 2014 йилги чемпионат финал босқичи иштирокчисига айланган бўлса, Вьетнам мусобақа мезбони ҳисобланади.

Шунга қарамай, 19-27 октябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтан Жануби-Шарқий Осиё саралаш баҳсларида Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари ҳам иштирок этишди. Ўзига хос АСЕАН чемпионатига айланган мусобақа финалида Таиланд футзалчилари Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, Вьетнам термаси 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни 7:3 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб, Таиланд ва Вьетнам тўғридан-тўғри йўлланма киритиб улгургани сабаб, Австралия ва Индонезиядан ташқари, қўшимча бир ўрин Малайзияга берилди.

Аввалроқ, 3-7 октябрь кунлари эса Макао, Гонгконг, Жанубий, Хитой Тайпейи ва Хитой терма жамоалари иштирокида Шарқий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтди. Унда энг яхши натижа кўрсатган Хитой, Хитой Тайпейи ва Жанубий Корея футзалчилари финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Бундан ташқари, 8-12 декабрь кунлари Малайзияда Ғарбий минтақа саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унда Кувайт, Ливан, Қатар, Ироқ ва Саудия Арабистони терма жамоалари иштирок этади.

Шундай қилиб, ҳозиргача Япония, Таиланд, Эрон, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Хитой, Жанубий Корея, Индонезия, Австралия, Малайзия терма жамоалари финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган. 2014 йили Вьетнамда ўтадиган мусобақа Осиё тарихидаги футзал бўйича 13-қитъа чемпионати ҳисобланади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси эса ушбу мусобақада мунтазам, яъни, у илк бор ташкил этилган 1999 йилдан бери қатнашиб келади. Жорий мусобақа саралаш босқичига эса 16 нафар ўйинчи рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 6 нафари Қозоғистон чемпионатида иштирок этувчи легионерлар ҳисобланади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг саралаш баҳсларига рўйхатдан ўтказган ўйинчилари:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Клим Тюгаев («Максам-Чирчиқ»).
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев («СКА-Юг», Қозоғистон), Нодир Элибоев («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Шуҳрат Тожибоев («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Мақсуд Файзуллаев («Когон»), Шаҳзод Бўриев («Ардус»), Андрей Шлёма («Локомотив»), Фарҳод Абдумавлонов («СКА-Юг», Қозоғистон), Дилшод Раҳматов («Когон»), Жамол Шарипов («СКА-Юг», Қозоғистон), Артур Юнусов («Локомотив»), Даврон Чориев («Локомотив»), Константин Свиридов («Локомотив»), Жавлон Аноров («Максам-Чирчиқ»), Аъзам Саидаҳмадов («Ардус»).

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:30, 05.11.2013.
Ўқилди: 3406 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.