Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футзал. Ўзбекистон - Тожикистон - 5:4

Баҳо:
+ | -

Тожикистон терма жамоаси мезбонларнинг босимига 9 дақиқа чидаб берди. Навбатдаги ҳужум пайтида Элибоев ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдончасига яқинлашиб келаётган Тожибоевга узатган пайтда тожикистонлик Шоҳзуҳуров тўпни ўз дарвозасига буриб юборди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида эса Дилшод Раҳматов ўткир бурчак остида бўлишига қарамасдан, ўзининг техник маҳоратини намойиш қилиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Ушбу вазиятда тожикистонликлар майдоннинг ўзлари томонида тўпни вакилларимизга бериб қўйишганди.

Иккинчи бўлимнинг 2-дақиқасида "Ўзбекистон" спорт мажмуасига йиғилган мухлислар бирдагина 3та гол уришди. Ҳар учала гол ҳам стандар вазиятдан сўнг дарвоза тўрига бориб тушди. Аввалига Элибоевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган жарима тўпини Ирсалиев дарвоза йўллаган бўлса, орадан бир неча сония ўтиб бурчакдан етказиб берилган тўпни Юнусов дарвозага тўғрилаб қўйди - 4:0. Тожикистон терма жамоаси футболчиси Жумаев бурчак тўпидан етказган тўп эса дарвозабонимиз Клим Тюгаевнинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди.

Терма жамоамиз ҳужум қилаётганида Тожикистон тўпурари Хуршед Маҳмадов асосан майдон марказида "навбатчилик" қилиб, ўзига тўп етказилишини кутди. Унга тўп бир неча маротаба етиб ҳам борди, аммо у дарвозабонимиз Рустам Умаровни доғда қолдира олмади.

Нодир Элибоев эса ён чизиқдан узатилган тўпни қабул қилиб, дарвозанинг бурчагига йўллади ва ҳисобни 5:1га етказди. Қўшниларимиз эса ўзларининг иккинчи голини 7-8 метрлардан белгиланган жарима тўпи орқали киритишди. Жамоа сардори Алишер Ўлмасов дарвозанинг бўш қолган бурчагини аниқ нишонга олди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас айнан Ўлмасов узатган тўпни Хуршед Маҳмудов бўш қолган дарвозага йўллаб, жамоасининг ўйиндаги учинчи, ўзининг мусобақадаги олтинчи голига муаллифлик қилди.

Ўйин тугашиган икки ярим дақиқа қолганида Баҳодир Аҳмедов бешинчи ўйинчи тактикасини синовдан ўтказишга қарор қилди. Бундан эса тожикистонлик Маҳмудов унумли фойдаланиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 5:4га қисқартирди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 6 очко билан келаси йили Вьетнамда бўладиган Осиё чемпионати йўлланмасини ҳал қилди. Қолган икки йўлланма соҳиблари эса эртага маълум бўлади.

Осиё чемпионатига саралаш
ТОЖИКИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 4:5 (0:2)
Голлар: Шерзод Жумаев (22), Алишер Ўлмасов (33), Хуршид Маҳмудов (35, 39) — Самад Шоҳзуҳуров (9, автогол), Дилшод Раҳматов (20), Дилшод Ирсалиев (22), Артур Юнусов (22), Нодир Элибоев (29)
Огоҳлантириш: Аъзам Саидаҳматов (27)
Тожикистон. Бошланғич таркиб: 1. Мирали Шарипов, 2. Фирдавс Файзуллаев, 9. Хуршед Маҳмудов, 10. Шерзод Жумаев, 11. Алишер Ўлмасов.
Захира: 3. Додхудоев, 4. Алиқулов, 5. Абдуалимов, 6. Мамедбобоев, 7. Шоҳзуҳуров, 8. Оқназаров, 13. Муҳамедов, 15. Шодиев, 16. Бибудов
Ўзбекистон. Бошланғич таркиб: 12. Клим Тюгаев, 2. Дилшод Ирсалиев, 3. Нодир Элибоев, 4. Шуҳрат Тожибоев, 11. Артур Юнусов.
Захира: 1. Рустам Умаров, 5. Мақсуд Файзуллаев, 6. Шаҳзод Бўриев, 7. Андрей Шлёма, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 9. Дилшод Раҳматов, 13. Даврон Чориев, 15. Жавлон Аноров, 16. Аъзам Саидаҳматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:40, 06.11.2013.
Ўқилди: 4545 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.