Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Насаф» — бронза медали соҳиби

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ" клубининг Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" СК стадионидаги ўзининг сўнгги учрашувини ўтказди. Жамоа келаси мавсумдан бошлаб янги стадионда ўйнай бошлайди.

Олмалиқлар сўнгги тур натижасидан қатъий назар мавсумда 5-ўринда якунлашлари аниқ бўлиб улгурган бўлса-да, улар ўз мухлисларини хурсанд қилиш умидида майдонга чиқди. "Насаф"да эса чемпионлик ёки 2-ўрин учун имкониятлар сақланиб қолганди. Уларни ҳам фақат ғалаба қаноатлантирарди.

Ўйиннинг бошида қаршиликлар босим уюштирди, аммо улар имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўйиннинг 12-дақиқада майдон эгаларининг қарши ҳужуми пайтида қаршиликлар ўз жарима майдончалари ичида Азамат Исроиловга нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам Бахтиёр Намозов иккиланиб ўтирмасдан пенальти белгилади. Пенальти жараёни ҳам қизиқ бўлди. Полвоновнинг зарбасини Элдор Суюнов қайтарди, аммо тўп Зафарнинг ўзига келди, такрорий зарба эса дарвоза устунига тегиб қайтди.

"Олмалиқ" тўпурари орадан 6 дақиқа ўтиб ўз айбини ювди. Дилявер Абибуллаев 25 метрлар чамасидан дарвоза томон кучли зарба берди, Суюнов тўпни ён томонга қайтарганди, аммо тўпга биринчи бўлиб етиб келган Зафар Полвонов дарвозани ишғол қилди. Бу гол ҳужумчининг мавсумдаги 13-голи бўлди.

Голдан кейин Бердиев шогирдлари вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди, аммо уларнинг ўйини яхши чиқмади. Ҳужумлар ташкил қилинган бўлса-да, хавфли вазиятларни ярата олишмади. Аксинча, биринчи бўлим тугаши арафасида Зафар Полвонов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда эса хавфли вазиятларни яна Шквирин шогирдлари кўпроқ яратишди. Аммо гол уриш эса меҳмонларга насиб қилди. Ўйиннинг 63-дақиқасида Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан юзма-юз вазиятда зарба бераётганида Квесиешвили уни тортиб йиқитгани учун энди мезбон дарвозасига пенальти белгилади. "Стандарт"ни Геворкян амалга оширди ва мавсумдаги 17-голини киритди.

Шундан кейин қаршиликлар майдонда ишонч билан ўйнай бошлагандек бўлишди, аммо бу ҳолат узоққа чўзилмади. Яна олмалиқлар ташаббусни қўлга олиб кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. Бир нечта вазиятларда дарвозабон ўз жамоасини голдан қутқарди.

Бироқ ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида мухлислар яна 2та гол кўришди. Аввал яна ўша тиниб-тинчимас Зафар Полвонов Туроповнинг узатмасидан кейин дарвозанинг бўш қолган қисмини нишонга олган бўлса, "Насаф" ҳисобни яна пенальти орқали тенглаштирди. Яна туркманистонлик Геворкян жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва ўз голларини 18тага етказди.

Шундай қилиб, "Насаф" Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалига эга бўлган бўлса, "Олмалиқ" ўз мухлислари қаршисидаги сўнгги баҳсни мағлубиятсиз якунлади.

Учрашувдан кейин "Металлург" СК стадионида мавсумнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Учрашувнинг энг яхши футболчилари Зафар Полвонов ва Элдорбек Суюновга эсдалик совринлари топширилди. Иккала жамоа сардорлари мадҳиямиз садолари остида давлатимиз байроғини туширишди.

ОЛИЙ ЛИГА-2013.
 “Олмалиқ” – “Насаф” - 2:2
Голлар: Артур Геворкян (63-пенальти, 86-пенальти) — Зафар Полвонов (19, 81)
Ноаниқ пенальти: Зафар Полвонов (13)
Огоҳлантиришлар: Георги Квесиешвили (63), Тимур Кагиров (86) — Азамат Алланиязов (4), Илҳом Шомуродов (55)
Олмалиқ. “Металлург” спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов, Равил Шояхметов, Тимур Гайнуллин, Темур Тўхтасинов.
Назоратчи: Р.Ишмурзин.
“Олмалиқ”: 1. Мақсатмурод Шомуродов (17. Умиджон Хонимқулов 65), 3. Азамат Исроилов, 7. Достон Абдураҳмонов (24. Диёржон Туропов, 46), 9. Зафар Полвонов, 11. Зоҳир Пиримов, 13. Игорь Петкович (2. Тимур Кагиров,  58), 26. Дарко Станоевич (с), 22. Санжар Шоаҳмедов, 50. Гиорги Квесшвили, 55. Обид Жўрабоев, 88. Дилявер Абибуллаев.
Захирадагилар: 12. Шариф Мирзаев, 15. Баҳром Юлдошев, 21. Шаҳбоз Эркинов, 23. Шерали Жўраев,
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с), 23. Шерзод  Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов (29. Улуғбек Дадабоев, 82), 34. Фарруҳ Сайфиев (10. Кенжа Тўраев, 64), 41. Азамат Алланиязов (15. Зоҳид Абдуллаев 46)
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 3. Раҳматилла Бердимуродов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 77. Суҳроб Неъматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:12, 08.11.2013.
Ўқилди: 3660 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.