Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Бунёдкор» – тайёрлов гуруҳлари чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Олий лига клубларининг 1999-2000 йилларда таваллуд топган тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақа якунига етди.

Финалда Тошкентнинг икки клуби – “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари рўбарў келишди. Аслида “қалдирғочлар” ҳал қилувчи баҳсда “Насаф” билан кураш олиб боришлари лозим эди. Аммо қаршиликлар регламентга зид ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишгани боис улар мусобақадан четлатилди. Шунинг учун ҳам финалда икки Тошкент жамоаси куч синашди. Қаршиликлар хатто учинчи ўрин учун баҳсда ҳам қатнаша олмадилар. Бронза медаллар Бекободнинг “Металлург” жамоасига берилди.

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” тайёрлов гуруҳлари баҳсининг асосий вақтида кучлар тенг келди – 1:1. Жамоамизнинг ягона Жаҳонгир Абдусаломов ҳисобига ёзилди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омадлироқ чиққан бунёдкорчилар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу муваффақият билан Дилмурод Абдуллаев ва Сарвар Куканашвили бошчилигидаги 1999 ва 2000 йилларда таваллуд топган тарбияланувчиларимизни табриклаймиз.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 00:54, 12.11.2013.
Ўқилди: 3742 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик