Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ислом Тўхтахўжаев: «Олдинга ўтишим омадли бўляпти»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор”ни чемпионлик пойгасида “Локомотив” билан “Насаф” жамоалари охиригача таъқиб қилишда давом этишди. «Темирйўлчилар» сўнгги турларда кетма-кет ғалабаларни қўлга киритишди. “Локомотив”ни ютуқларига жамоанинг марказий ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг ҳиссаси катта бўляпти десак муболаға бўлмайди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, Тўхтахўжаев учта учрашувда рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол этди. Ўтган турда “Навбаҳор” билан баҳсда Ислом дублга эришди. Албатта, ҳимоячининг бундай сермаҳсул ўйинларига ҳужумчилар ҳам ҳавас қилаётган бўлиши мумкин. Шу боис сўнгги тур олдидан Тўхтахўжаев билан суҳбатлашдик.

— Ислом, “Нефтчи” ва “Шўртан” билан учрашувлардан кейин “Навбаҳор”га қарши ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этмадингиз. Аввало ўйин тўғрисида қандай фикрдасиз?
— Чемпионатнинг охирги ўйинлари хоҳлаймизми, йўқми қийин ўтади. Наманганликлар ҳам дастлабки дақиқалардан муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Шунинг учун гол уришимиз бироз чўзилиб кетди. Аммо иккинчи голни урганимиздан кейин ўйин анча осон кечди деб ўйлайман.

— Ҳимоячи бўлишингизга қарамай мавсум охирида сермаҳсул ўйин намойиш этяпсиз. Учта ўйинда 5та гол бу ажойиб кўрсаткичдир. Айтингчи, бу нима билан боғлиқ ёки амплуангизни ўзгартирдингизми?
— Хабарингиз бор, асосий ўйинчиларимиз Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев жароҳат олиб сафдан чиқишди. Шу сабабли охирги пайтларда мураббийлар ҳимоядан ташқари олдироққа ўтиб ўйнашимни ҳам айтишмоқда. Шунинг учун ўйин вақтида тез-тез олдинга ўтяпман. Ҳужумларга қўшилаётган пайтимда омадим чопмоқда. Ҳаракатим ва омад туфайли голлар уряпман деб ўйлайман.

— Дастлабки дақиқалардан олдинга ўтяпсизми ёки вазиятга қараб ҳужумларга қўшиляпсизми?
— Майдонга ҳужумчи сифатида тушаётганим йўқ. Фақат ҳужумчилар ортида ўйнаб вазиятларни яратишда уларга ёрдам беряпман. Кўраётганингиздек, олдинга ўтишим бесамар кетмаяпти.

— Гол уришда омадингиз келаётган бир пайтда ҳимоячиликдан воз кечиб ҳужумчи бўлиш ҳақида ўйламаяпсизми?
— Йўқ, буни ҳаёлимга келтирмадим. Ўзимни жойимда қолганим маъқул. Чунки мен ҳимоячиман бу позицияда ўйнаш ўзимга ёқади.

— Урган голларингиздан биттасини “Нефтчи” дарвозасига киритдингиз. Собиқ жамоа дарвозасини ишғол қилиш осон бўлмаса керак?
— Тўғри, собиқ клубинг дарвозасига тўп киритиш барибир бошқача туюлади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам профессионал бўлиш керак.

— Чемпионлик масаласи сўнгги турга қолди. “Бунёдкор”ни Қаршида мағлубиятга учрашини кутмаганмидингиз?
— Тўғриси айтсам, жорий мавсумда энг яхши ўйин намойиш этаётган жамоа бу “Насаф”. Боиси қаршиликлар чемпионатни анча барқарор ўтказишмоқда. Қаршиликлар пенальтидан гол уриб “Бунёдкор”ни мағлуб этишганидан хабарим бор. Лекин ўйин қандай бўлганини билганим йўқ. “Насаф” ўз уйида жуда яхши ўйнайди.

— Қаршида қайд этилган натижа сизлар учун қониқарли бўлдими?
— Агар бу ўйинда “Бунёдкор” ғалаба қозонганда чемпионликни расмийлаштирарди. “Қалдирғочлар”ни мағлуб бўлишлари оқибатида олтин медал масаласи сўнгги турда ҳал бўлади. Қолаверса, бу биз учун ҳам имконият. Бошқа томондан олиб қараганда “Насаф” ҳам чемпионликдан умидини узгани йўқ.

— Эътиборлиси, сўнгги турни “Бунёдкор” Жиззахда, “Локомотив” Бухоро, “Насаф” эса Олмалиқда ўтказади. Бу ўйинларда қайси жамоага осонроқ деб ўйлайсиз?
— Буни олдиндан айта олмайман. Ҳамма ўйинлар ҳам ўзига яраша қийин кечади. Боз устига мавсумнинг охирида осон ўйинлар бўлмайди. Шунинг учун учала жамоа ҳам бор кучи билан ўйнайди. Эътибор берган бўлсангиз, сафарда аутсайдерларга қарши учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозир “Бунёдкор” ва “Насаф”да ҳам, бизда ҳам чемпион бўлиш имкони бор. Пешонада борини кўрамиз. Тақдиримизга чемпионлик ёзилган бўлса, омад бизга кулиб боқиши ҳеч гап эмас.

— Нима деб ўйлайсиз, кумуш медаллари “Локомотив”ни қониқтирадими?
— Бу йил жамоа олдига чемпионлик вазифа қўйилган. Нима бўлганда ҳам охиригача курашамиз. Агар ўтган мавсумга солиштирганда 2-ўринни олсак ҳам бир поғонага юқорига кўтарилган бўламиз. Шу боис кумуш медаллари ҳам ёмон натижа бўлмайди. Қолаверса, 2-ўринни эгалласак ҳам Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасин қўлга киритиш имкониятига эга бўламиз.

— Сафарда “Қизилқум” ва “Динамо”га имконият бой берилди. Бунинг ўстига ўз майдонингларда “Пахтакор”га ютқазиб қўйдинглар. Иккинчи давра ўрталарида “Локомотив”нинг ўйинида нима пасайиш кузатилди?
— Йўқ, ана шу учрашувларда бизга омад етишмади холос. “Динамо” ва “Қизилқум” билан бўлган баҳсларда ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Биз юзага келтирган вазиятларда эса тўп дарвозага кирмади. Агар омад юз ўгирмаганида бундай бўлмасди.

— Иккинчи даврада таркибга россиялик ҳимоячи Евгений Гоголь қўшилди. У билан тез тил топиша олдингизми?
— Кимдир келади, кимдир кетади бу футболда бўладиган ходиса. Таркибга қўшиладиган янги ўйинчилар билан тез тил топишишга ўрганиш керак. Гоголни ўйинимизга мослашишида ҳеч қандай муаммо бўлмади.

— Якунланаётган мавсумдан Ислом Тўхтахўжаев қониқиш ҳосил қиляптими?
— Терма жамоамизнинг ўйинларини ҳисобга олмаганда албатта мавсум мен учун яхши ўтмоқда дея оламан. “Локомотив” билан йилдан-йилга яхши натижаларга эришяпман. Бунинг учун Яратганга шукрона келтираман.

Бобурбек ТУРСУНОВ суҳбатлашди.

PS: Суҳбат 6 ноябрь куни уюштирилган.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:20, 13.11.2013.
Ўқилди: 3768 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.