Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Сочидаги Олимпиада ўйинларини телефонда суратга олиш тақиқланиши ҳақидаги хабар рад қилинди

Баҳо:
+ | -

8 ноябр куни Россия Спорт янгиликлари агентлиги таҳририяти раҳбари Василий Конов Сочида ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинларида журналистлар воқеа-ҳодисалар, спортчилар ва томошабинларни суратга ёки видеога тушириши тақиқланиши ҳақида маълум қилди.

Шунингдек, Олимпиада ишқибозлари ва томошабинлар ҳам мусобақаларга фото ва видеоаппаратларни олиб кира олмайди.

Конов бу қоидаларга амал қилмаган журналистларни аккредитациядан вақтинчалик ёки бутунлай маҳрум қилиш каби жиддий жазолар кутиши мумкинлигини таъкидлади.

The Verge нашри ушбу баёнотга жавобан, журналистлар мусобақалар вақтида Instagram, Vine ва бошқа ижтимоий тармоқларга улана олмаслиги, натижада Олимпиада янгиликлари ҳақида тезкорлик билан хабар бериш имкониятидан маҳрум бўлишини қайд этди. Нашр, шунингдек, 2012 йил Лондонда ўтказилган ёзги Олимпиадада бундан тақиқларнинг бўлмаганини ҳам таъкидлади.

Бундай норозилик оҳангидаги хабарларга чек қўйиш мақсадида Халқаро Олимпия қўмитаси матбуот вакили Марк Адамс журналистларга фотосуратга олиш ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлашга рухсат берилиши ҳақида USA Today нашрига маълум қилди.

Таъкидлаш жоиз, Марк Адамснинг баёноти Сочи Олимпиадаси расмий сайтига жойлаштирилган матбуот сиёсатига тўғри келади.

Ижтимоий тармоқлар учун видеоларни суратга олиш ҳақиқатда тақиқланган бўлиб, бу Сочи Олимпиада ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқи чеклови сабабли киритилган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 21:01, 14.11.2013.
Ўқилди: 2998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.