Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Қизилқум» нега олий лигада қолди ёхуд голлар хронометражи хусусида

Баҳо:
+ | -

Газетамиз орқали иккинчи даврадан бошлаб Олий лигада урилган голларни вақт диапазонларига нисбатини таҳлил қилишни бошлаган эдик. Интернет орқали олиб борган изланишларимиз шуни кўрсатдики,

бундай солиштирмалар фақатгина Европа чемпионатларига нисбатан қилинар экан. Осиё мамлакатларига оид бундай қиёсий таҳлилларнини фақатгна Япония Жей лигаси ва Австралия чемпионатларига нисбатан инглиз футбол таҳлилчилари ўтказишмоқда.

Мазкур масала юзасидан мухлисларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ҳам эшитдик. Балки бу борада футбол соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган мутахассислар ва футбол функционералари ҳам фикрлар билдиришар. Якунига етган Олий лига-2013нинг тўлиқ хронометражини эътиборингизга ҳавола этсак.

Вақт диапазаонлари бўйича ўйинни бўладиган бўлсак, 6 та чораклик бўлиши лозим эди. Биз бу олтита қисм ёнига ҳар бир таймга қўшиб бериладиган дақиқаларни ҳам алоҳида диапазон сифатида киритдик. ПФЛ расмий сайти ҳар турдан сўнг тақдим этадиган тур протоколлари асосида жамоалар урган голларни тегишли равишда тақсимлаб чиқдик.

Мантиқан тушунарлики, сўнгги 15 дақиқада энг кўп гол урилган – 117 та. Бу чемпионатда урилган барча голларнинг 21,51 фоизини ташкил этади. Биринчи таймга 44,7 фоиз, иккинчи таймга 55,3 фоиз голлар тўғри келади.

  Жамоаларнинг 1-26-турларда урган голлари хронометражи  
Клуб 1-15 16-30 31-45 45Қ 46-60 61-75 76-90 90Қ Ж
Бунёдкор 12 10 7 3 4 10 13   59
Бухоро 2 7 3   4 8 8 1 33
Гулистон 5 3 10   1 1 7 1 28
Динамо 6 3 7   1 5 2 4 28
Локомотив 3 9 11 1 12 12 14 1 63
Металлург 1 3 8   12 3 9   36
Навбаҳор 4 4 2   6 6 4 4 30
Насаф 9 10 8 1 5 8 20 3 64
Нефтчи 2 4 7   1 4 8 2 28
Олмалиқ 6 5 7 1 11 9 6 1 46
Пахтакор 9 8 9   5 5 9   45
Сўғдиёна 7 4 2   8 4 9   34
Шўртан 1 1 6   2 5 3 4 22
Қизилқум 5 3 4   3 5 5 3 28
Жами 72 74 91 6 75 85 117 24 544
  Жамоаларнинг 1-26-турларда ўтказиб юборган голлари хронометражи  
Клуб 1-15 16-30 31-45 45Қ 46-60 61-75 76-90 90Қ Ж
Бунёдкор 5 1 1   1 1 4   13
Бухоро 6 6 13 1 5 4 7 2 44
Гулистон 5 7 6 1 15 8 15 5 62
Динамо 5 4 3 2 10 3 8 1 36
Локомотив 5 4 4 1 1 2 2 2 21
Металлург 8 3 10   5 12 6 1 45
Навбаҳор 7 4 9   5 8 14 1 48
Насаф 4 3 4   3 5 6 2 27
Нефтчи 1 5 4   4 11 6   31
Олмалиқ 6 7 5   3 6 14 2 43
Пахтакор 4 3 2   6 5 4 1 25
Сўғдиёна 5 13 14   7 8 6 1 54
Шўртан 5 10 8   3 6 14 1 47
Қизилқум 6 4 8 1 7 6 11 5 48
Жами 65 62 81 5 66 74 98 20 544
  Тегишли вақт оралиғидаги ҳисоблар

Рақамлар алдамайди. Мисол учун, чемпионатимиз пешқадами “Бунёдкор” клубини олайлик. Бу жамоа ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда гол ҳам урмаган, гол ҳам ўтказиб юбормаган. Аксинча ўйиннинг ҳар олти чорагида бир хил темпда тўп сурган. Жамоа ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда гол ура олмади. Лекин шундай бўлса ҳам, жамоа ҳамма нарсани асоий вақтда ҳал қилишни уддалай олди. Шу сабабдан жамоанинг чемпионлиги саволларга ўрин қолдирмайди. Уни таъқиб қилган “Локомотив”, “Насаф” ва “Пахтакор” клубларида 8 та диапазон бўйича бир хиллик кузатилмайди.

Жорий мавсум ўз тарихида илк марта кумуш медаларни қўлга киритган “Локомотив” иккинчи таймда ҳақиқий кучини кўрсатган. Жамоа иккинчи таймда атиги 7 та гол ўтказиб юбориб, 39 та гол урган. Ваҳоланки, чемпионатдаги 10 та жамоамизнинг урган голлари сони 36 тадан ошмайди. Биринчи тайм пешқадами “Бунёдкор” бўлса, 2-таймда ҳеч ким “Локомотив”га ета олмайди. “Насаф”га эътибор қаратадиган бўлсак, жамоа барча вақт диапазонларида бир хил темпда ўйнади. Бу жамоа иккинчи тайм боши ва 90-дақиқага қўшиб ебрилган дақиқаларда тажовузкорроқ бўлганда, балким чемпионлик воҳага кетган бўлармиди?

Аутсайдерларга ҳам бир назар ташласак. “Гулистон” иккинчи таймда рақиб ҳужумларига умуман дош бера олмади. “Шўртан” ҳам, “Гулистон” ҳам 8 диапазоннинг атиги биттасида ижобий кўрсаткичга эга. Чемпионатда ўз ўрнини қолган “Қизилқум”нинг биронта ҳам диапазонда рақиблардан устун келмагани шунчаки парадоксдан бошқа нарса эмас.

Умуман олганда 2-таймда жамоалардан фақат 6 тасигина ижобий тўплар нисбатига эга. 1-тайм бўйича 7 та жамоа ижобий тўплар нисбатига эга.

 
Клуб 1-15 16-30 31-45 45Қ 1-тайм 46-60 61-75 76-90 90Қ 2-тайм Жами
Бунёдкор 12-5 10-1 7-1 3-0 32-7 4-1 10-1 13-4 0-0 27-6 59-13
Локомотив 3-5 9-4 11-4 1-1 24-14 12-1 12-2 14-2 1-2 39-7 63-21
Насаф 9-4 10-3 8-4 1-0 28-11 5-3 8-5 20-6 3-2 36-16 64-27
Пахтакор 9-4 8-3 9-2 0-0 26-9 5-6 5-5 9-4 0-1 19-16 45-25
Олмалиқ 6-6 5-7 7-5 1-0 19-18 11-3 9-6 6-14 1-2 27-25 46-43
Металлург 1-8 3-3 8-10 0-0 12-21 12-5 3-12 9-6 0-1 24-24 36-45
Бухоро 2-6 7-6 3-13 0-1 12-26 4-5 8-4 8-7 1-2 21-18 33-44
Динамо 6-5 3-4 7-3 0-2 16-14 1-10 5-3 2-8 4-1 12-22 28-36
Нефтчи 2-1 4-5 7-4 0-0 13-10 1-4 4-11 8-6 2-0 15-21 28-31
Сўғдиёна 7-5 4-13 2-14 0-0 13-32 8-7 4-8 9-6 0-1 21-22 34-54
Навбаҳор 4-7 4-4 2-9 0-0 10-20 6-5 6-8 4-14 4-1 20-28 30-48
Қизилқум 5-6 3-4 4-8 0-1 12-19 3-7 5-6 5-11 3-5 16-29 28-48
Гулистон 5-5 3-7 10-6 0-1 18-19 1-15 1-8 7-15 1-5 10-43 28-62
Шўртан 1-5 1-10 6-8 0-0 8-23 2-3 5-6 3-14 4-1 14-24 22-47
  Ф.Файзиев тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:46, 29.11.2013.
Ўқилди: 3422 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.