Охирги олти йилда Лондоннинг "Арсенал" клуби 30 фоиз акциясини сотиб олишга 200 миллион евро сарфлаган россиялик миллиардер Алишер Усмоновдан кўплаб инглиз клублари хорижлик корчалонлар қўлига ўтаётгани тўғрисида фикрини сўрашди. Бизнесмен, шунингдек, "Арсенал"нинг мавсумдаги муваффақиятли иштирокини ҳам мақтаб ўтди.
"Ниманидир сотиб олишга қонуний ҳаққи бор исталган одам бу ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Ишончим комил, бу Англия футболи учун яхши. Инвесторлар келишяпти ва иқтисодиёт учун, инглиз футболи учун маблағлар сарфлашяпти, Британия иқтисодиётининг йирик бўлагига айланишмоқда.
Аввал ҳам айтгандим, агар "Арсенал" ҳар бир турнирда биринчи ўрин учун даъвогарлик қилса, унинг таркибида жаҳоннинг энг яхши ўйинчилари йиғилган бўлиши керак. Ва агар бундайлар бўлмаса, у ҳолда уларни сотиб олиш керак. Мана Венгер, Месут Ўзил трансфери орқали менинг бу сўзларимни тасдиқлади.
Ўйлашимча, биз "Арсенал" энди совринлар юта бошлайдиган янги эрани бошлаяпмиз. Футболда совринлар - энг муҳими. Биринчи рақамли жамоа биз бўламиз", - дейди Усмонов.