Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«Локомотив» беш йил аввалги «Қурувчи» бўлмоқдами?

Баҳо:
+ | -

Якунланган мавсумда кумуш медални қўлга киритган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Улар “Бунёдкор” билан чемпион бўлган уч футболчини ўз сафига қўшишга улгуришди. Даставвал, Лутфулла Тўраев, ундан сўнг Жасур Ҳасанов ҳақида хабар бергандик. Бугун Анвар Ғофуров ҳам ўз тақдирини “Локомотив” билан боғлагани ҳақида клуб твиттерида маълумот тарқатилди.

Афтидан, бу мавсум уларга чемпионлик руҳи етишмаган кўринади. Йўқса, жамоа молиявий жиҳатдан ҳам, таркиб жиҳатдан ҳам чемпион ёки кубок финалчисидан кам эмасди. Клуб раҳбарлари ана шу жиҳатларга эътибор қаратишган.

Бирйўла уч етакчи футболчисидан айрилган “Бунёдкор” ва рақобатчисининг кучли ўйинчилари билан сафини бойитган “Локомотив” ўртасидаги бу трансферлар менга 2008-09 йиллардаги “Пахтакор” - “Қурувчи/Бунёдкор” муносабатларини эсга солмоқда.

Ўша йиллари “Пахтакор” тенгсиз жамоа эди ва ўзининг моливий муштлари билан “Қурувчи” унга етарлича “зарба” бера олганди. Жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров, у билан бирга ўша пайтдаги клуб раҳбарлари томонидан қарияга чиқарилган Тимур Кападзе ва Анвар Солиевлар ҳамшаҳарининг кучайишига хизмат қилишди ва чемпионлик булоғидан баҳраманд бўлишда давом этишди, фақат янги клуби сафида. Ҳасанов, Тўраев ва Ғофуровлар ҳам юқоридаги учлик каби чемпионликнинг тотли онларини янги клубида татиб кўришадими? Буни вақт кўрсатади.

Дарвоқе, бояги ўхшатишнинг давоми. 2008-09 йиллардаги “Пахтакор” - “Қурувчи/Бунёдкор” муносабатлари дарҳақиқат “Бунёдкор” –“Локомотив” тарзида давом этмоқда. Чемпионатдаги икки учрашувда ҳам ғолиб аниқланмади. Кубок ярим финалида эса “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди. Энг муҳими, мухлислар муносабати. Эътибор берган бўлсангиз, якунланган мавсумда футболчиларнинг мухлисларга, ва тескари ҳолатда даҳанаки жанглари, ҳақоратлар, бақиришлар кучайди. Яъни, иккала жамоа ўртасидаги кескинлик ўсгани кўриниб турибди.

Умид қиламанки, бу кескинлик ва рақобат аввалги сафар бўлганидек, терма жамоамиз ва футболимизнинг зарарига ишламасин.

Норбек Ниёзов

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 13:21, 02.12.2013.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.