Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Жасур Ҳасанов: «Бунёдкор»да муносиб ёшлар етарли»

Баҳо:
+ | -

Спортнинг жамоавий ўйинларида абадий битта таркиб йўқ. Айниқса футболда. Фаолияти мобайнида бир жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчиларни кундузи чироқ ёқиб топиш мушкул.

Яқинда “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев кейинги фаолиятини пойтахтнинг бошқа бир клуби – “Локомотив” билан боғлаганлиги ҳақида хабар топган эдингиз. Куни кеча эса узоқ йиллар мобайнида “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилишган – Анвар Ғофуров ва Жасур Ҳасанов ҳам “темирйўлчилар” сафини тўлдиришди. Ушбу ўтишларни мухислар турли хил қабул қилди.

“Бунёдкор” футбол клубида шундай тамойил борки жамоада ўйнашни ихтиёр этганларгина “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилишади. Ўзини бошқа жойда синаб кўрмоқчи бўлганлар мажбуран ушлаб турилмайди!

Юқоридаги футболчилар нима учун “Бунёдкор”ни тарк этишди ва айнан нима сабабдан “қалдирғочлар”нинг асосий рақобатчиси – “Локомотив” таркибига бориб қўшилганлиги кўпчиликни қизиқтиради. Жамоасини ўзгартирганлардан бири Жасур Ҳасанов билан суҳбатлашиб, унинг бу қарорга келиши қандай юз бергани билан қизиқдик.

- Жасур, “Локомотив”га ўтиб кетишингиз кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Бу қарорни қабул қилишингизнинг асосий сабаби нимада?
- Очиғини айтсам, “Бунёдкор”да кўп йиллар мобайнида тўп тепиб, мамлакатимизда эришиш мумкин бўлган деярли барча совринларга эга чиқдим. Муҳитни ўзгартириб, янги шериклар билан ўзимни синаб кўриш ҳисси уйғонди. Бунда эса “Локомотив”дан тушган таклиф маъқул келди.

- Нега айнан “Локомотив” таклифни қабул қилганингиз жуда қизиқ.
- Бугунги кунда Ўзбекистонда “Бунёдкор” ёки “Локомотив”дан бошқа жамоада ўйнасам, бу албатта ортга ташланган қадам бўларди. “Локо”га ўтишим муҳитни ўзгартириш билангина боғлиқ холос.

- Бу қарорингизни “Бунёдкор” рахбарияти қандай қабул қилди?
- “Бунёдкор”да ҳеч кимни мажбуран ушлаб туришмайди. Авваллари ҳам менга Қатар ва БААдан таклиф тушганида ҳеч қандай тўсқинликсиз қўйиб юборишган. Клубнинг бу борадаги ишига қойил қоламан. Душанба куни Миржалол Қосимов билан учрашдим. Клубда ўтказган ёрқин кунларимни хотирлаб, бир-биримизнинг кейинги фаолиятимиз учун омадлар тилаган ҳолда худди ака-укалардек ҳайрлашдик. Улар менга оқ йўл тиладилар. Бундан албатта хурсанд бўлдим.

- 2013 йил “Бунёдкор” учун олтин мавсумга айланди. Шундай ажойиб натижалардан сўнг клуб сафини тарк этиш ўзингиз учун ҳам оғирлик қилган бўлса керак?
- Тўғри айтасиз, “Бунёдкор” жорий йилда учта фронтда зафар қучди. Асосий таркибнинг баъзи аъзолари клубдан кетишган бўлса-да, асосий таркибни бемалол тўлдира оладиган муносиб ёшлар етишиб чиқмоқда. Буни ўринбосарларимиз ёшлар лигасидаги ғолиблиги билан исботлай олишди. “Бунёдкор”нинг пойдевори мустаҳкам. Шунингдек, клуб раҳбарияти жамоага яхши шароитлар яратиб бериш борасида ҳам бошқаларга ўрнак бўлишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, жамоа вице-президенти Хусниддин Хусановга, бош директор Бахтиёр Бобоевга миннатдорчилик билдираман. Айнан шу инсонларнинг бош мураббий билан ҳамжиҳатликда олиб бораётган оқилона сиёсати натижасида юқори натижалар қўлга киритилмоқда. Футбол бу соғлом рақобатдан иборат. Профессионал футболчи сифатида “Бунёдкор”да эришган ютуқларимни яна такрорлашим керак. Агарда бунга эришолмасам у ҳолда айбни ўзимдан қидиришим керак бўлади.

- Сўнгги сўз ўрнида нима деган бўлардингиз?
- Аввало мухлислар жамоа алмаштирганимни тўғри тушинишларини истардим. Бугун “Бунёдкор”ни тарк этаётган бўлсам, эртами кеча яна шу клубга қайтиб келишим мумкин ёки бошқасига ўтарман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Бунёдкор” мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолаверади. Айнан шу клуб туфайли жаҳонга машҳур инсонлар билан ёнма-ён фаолият юритдим. Бундай бахтли дамлар “Бунёдкор” билан боғлиқ бўлганини ҳеч қачон унутмайман ва бунга шукр қиламан.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:08, 04.12.2013.
Ўқилди: 3191 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.