Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

АПЛ ўйинлари олдидан Нелсон Манделла хотирланади

Баҳо:
+ | -

Кеча ЖАРнинг собиқ президенти, тинчлик йўналишида «Нобел» мукофоти лаурияти Нелсон Манделла оламдан ўтганидан хабарингиз бор. Ҳозиргина бошланган жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимида футбол учун ҳам ўзининг улкан ҳиссасини қўшган собиқ президент ёдга олинган эди.

Англия чемпиоантининг 15-тур ўйинлари олдидан жамоалар Нелсон Манделла хотирасига бир дақиқа сукут сақлашади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, кеча 95 ёшли Мандела узоқ давом этган хасталик натижасида Йоҳаннесбургдаги ўз уйида вафот этган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ва собиқ президент ўпка инфекциясидан азият чекаётган эди.

Зуманинг маълум қилишича, Мандела расмий ҳурмат-эҳтиром билан дафн этилади. ЖАР президенти марҳум етакчи хотираси ҳурмати учун байроқларни тушириш тўғрисида кўрсатма берган.

Нельсон Мандела 1918 йил ЖАР жануби-шарқида туғилган. У 1943 йил университетда ҳуқуқни ўрганишни бошлаган, бироқ ҳуқуқ бакалаври даражасини фақатгина 1989 йили, қамоқда бўлгани ҳолда Жанубий Африка Университетида сиртдан ўқиш якунида олган.

Мандела апартеид режимига қарши кураш олиб борган Африка миллий конгресси (АМК)нинг Ёшлар лигасига 1944 йили кирган. 1953 йили эса ЖАР ҳукумати Манделага жамоат тадбирларида иштирок этишни тақиқлаб қўйган. 1956 йили уни давлатга хиёнатга айблашган, бироқ кейинроқ оқлашган.

1960 йили, АМК ҳукумат тақиқланган вақтда, Мандела ташкилотнинг тан олинган етакчисига айланиб улгурган эди. 1961 йили у АМКнинг ҳарбий ташкилотига раҳбарлик қилган, орадан уч йил ўтиб, ҳибсга олинган ва умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган. 1985 йили Мандела ЖАР президенти Питер Ботанинг сиёсий фаолиятдан воз кечиш ўрнига озодликка чиқиш таклифини рад этган. Орадан беш йил ўтиб, Манделани озодликка чиқаришган.

1993 йили Мандела ва ЖАР президенти Фредерик де Клерк мамлакатда апартеид режимини тугатишдаги саъй-ҳаракатлари учун Тинчлик йўналишидаги Нобель мукофоти билан мукофотланган. 1994 йили кўпчилик туб африкаликлар биринчи марта иштирок этган умумхалқ сайловларида Нельсон Мандела ЖАРнинг биринчи қора танли президенти этиб сайланган. У 1999 йилга қадар ҳокимият тепасида бўлди.

2013 йил ёзида Мандела ўпка инфекцияси ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Кўп ўтмай, аҳволи кескин ёмонлашгани сабаб, уни ўпкада ҳавони сунъий айлантириш қурилмасига улашди. Сентябрда собиқ президентни шифохонадан қўйиб юбориб, барча тиббий шароитлар ҳозирланган уйига жойлаштиришди. Куз давомида Манделанинг аҳволи оғир эканлигини хабар бериб келинаётган эди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 21:26, 06.12.2013.
Ўқилди: 2734 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.