Кириш Регистрация

Руни «МЮ» билан шартномани узайтиришни истамаяпти

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни клуб раҳбариятининг у билан шартномани узайтириш борасидаги таклифига рад жавобини берди. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатган.

Ҳужумчининг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2015 йил ёзида якунига етади. "Қизил иблислар" уни яна 4 йил ўз сафларида кўришни исташмоқда. Аммо футболчининг ўзи ҳам, унинг агенти ҳам музокаралар ўтказишга кўнмаяпти. Руни клубдан кетмоқчи эканини ҳам инкор қилмаяпти ва Европанинг топ-клубларидан таклифлар кутмоқда.

Мавсумда Руни Робин ван Перси билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Уларнинг ҳисобида 10тадан гол бор.

Манба: www.goal.com

 

 

Киритилди: 13:42, 11.12.2013.
Ўқилди: 2646 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик