«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери бундеслигани дунёдаги энг зўр клублар ўртасидаги мусобақа деб атади.
«Охирги бир неча йил давомида бундеслиганинг даражаси сезиларли даражада ўсди. Шубҳасиз, бундеслига дунёдаги клублар ўртасидаги энг кучли мусобақалардан бирига айланди. Балки энг зўри ҳам бўлиши мумкин.
Ўзингиз қаранг, «Айтрахт» Европа лигасида «Бордо»ни қандай мағлуб этди. Улар бундеслигада 16-ўринда боришмоқда. Бу Германия жамоаларининг бошқа лигадагиларга қараганда анча кучли эканини кўрсатиб беради»,- дейди футболчи.













