«Бавария» ярим ҳимоячиси Тиаго Алкантара бразилиялик Роналдиньони ўз кумири деб ҳисоблашини таъкидлади. Хабарингиз бор, Тиаго «Бавария» таркибида, Роналдиньо эса «Атлетико Минеро» таркибида Марокашда бўлиб ўтаёган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашишади.
«Болалигимда унга ўхшашни орзу қилардим. Ҳозир ҳам шундай. Унга қарши ўйнаш жуда ажойиб бўларди. У аввал ҳам зўр футболчи эди ҳамон шудайлигича қолган.
Футбол мен учун қувонч. Мен тўп билан кўпроқ бўлишни, чиройли пасларни амалга оширишни ва энг зўр бўлишни хоҳлайман. Бу борада ҳеч нарсадан қўрқмайман.
Клуб раҳбарлари ва мураббий жароҳат олган вақтим доим мени қўллаб-қувватлашди. Пеп билан жуда яқинмиз. «Барселона»да бўлган вақтимизда у худди ёш футболчилар каби кўринарди. У доим мен ҳақимда қайғурган»,- дейди Алкантара.