«Лацио» ҳужумчиси Мирослав Клозе «Байер»га ўтиши ҳақидаги хабарларнинг ёлғон эканини маълум қилди.
«Тўрт ой олдин АҚШ жамоалари билан музокара олиб борганим рост. Тушунинг ахир менинг шартномам ёзда ўз ниҳоясига етади. Лекин «Байер»га ўтишим ҳақидаги гаплар ёлғон. Ёмон томони шундаки, мухлислар бу ёлғонларга ишонишлари ва менга бўлган ишончлари йўқолиши мумкин.
Айни вақтда менга майдонга тушиш жуда муҳим. Жароҳат ортиқ безовда қилмаяпти. Оғриқ сезмаяпман. Менга ғалабалар ва голлар керак»,- дейди футболчи.













