Goal.com нашри "МЮ" ҳужумчиси Дэнни Уэлбекни "Астон Вилла" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба билан табриклаш асносида унинг учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
"Ўйлашимча, яхши, жамоавий футбол кўрсатдик. Жамоа бир бутун бўлиб ҳаракат қилди ва ажойиб ўйнади.
Иккита вазиятни омадли якунлашга муваффақ бўлдим. Айнан мана шу - марказий ҳужумчи позициясида тўп суриш менга кўпроқ ёқяпти. Шунга қарамай, мен жамоада исталган ролни бажаришга тайёрман.
"Астон Вилла"ни мағлуб этганимиз - ишни бошлаганимиз демакдир. Энди биз уни муваффақиятли қуришимиз керак", - деди Уэлбек.