"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида қайси жамоа билан ўйнашни истаётгани тўғрисида гапириб берди.
"Милан" билан учрашсак жуда соз бўларди. "Манчестер Сити" ҳам ажойиб рақиб бўла олади.
Иккала инглиз клублари ҳам кучли. Улар Премьер-лига пешқадамлари гуруҳида боришмоқда. Чемпионлар лигасидаги тажрибалари ҳам етарли. "Арсенал" ва "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратиш қийин бўлади.
Шунга қарамай, рақиб ким бўлишидан қатьи назар биз кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Ўзимизнинг барча энг яхши жиҳатларимизни ишга соламиз. Бунга ташқари, бизда устунлик бўлади: жавоб ўйини Парижда бўлиб ўтади", - деди Иброҳимович.
Эслатиб ўтамиз, юқорида айтиб ўтилган жамоалардан ташқари "ПСЖ"га "Байер", "Галатасарой", "Шальке" ва "Зенит" ҳам рақиблик қилиши мумкин. Қурьанинг бошланишига эса бир соатдан камроқ вақт қолди.