Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Бахтиёр Ашурматов «Бунёдкор» мураббийлар штабига қўшилди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мураббийлар штабига ёш ва истеъдодли мутахассис келиб қўшилди.

Футболчилик даврини бир неча етакчи жамоаларда ўтказиб, ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Бахтиёр Ашурматов 2012 йилги мавсумдан бошлаб ўзини мураббийликда синаб кўраётган эди. Ёш мутахассис “Гулистон” жамоасини олий лигага олиб чиқиб, элитанинг дастлабки турларида ҳам ижобий натижалар қайд этди. Мавсум-2013 якунига кўра сирдарёликлар олий лигани тарк этишган бўлса-да, ёш иқтидорлар билан ишлаш борасида Бахтиёр Ашурматов мураббийлик соҳасида жуда яхши таассурот қолдирди.

Айни пайтда “ПРО” лицензияси учун таҳсил олётган Бахтиёр Ашурматов мураббийликдаги кейинги фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан боғлади. Ёш мутахассис жамоамизнинг мураббийлар штабида Миржалол Қосимовга кўмаклашади.

Айтиш жоизки, “Бунёдкор” жамоаси Бахтиёр Ашурматов учун бегона клуб эмас. У 2007-2009 йиллар мобайнида “қалдирғочлар” сафида жами 62та учрашувда майдонга тушган ва Ўзбекистон чемпиони, кубоги соҳиби, шунингдек Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси деган шарафли номларга сазовор бўлган.

Бахтиёр Ашурматовнинг “Бунёдкор”да мураббий сифатидаги фаолияти ҳам муваффақиятларга бой бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:14, 17.12.2013.
Ўқилди: 4015 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.