2014 йил футбол мавсумига тайёргарлик кўраётган «темирйўлчилар» «Чилонзор» стадионида ўзаро икки томонлама назорат учрашувини ўтказди. Оқлар ва қизилларга бўлинган ҳолда икки тенг кучли жамоа ўзаро ўтказилди.
Ўйиннинг дастлабки декадасида айни дамда «Локо» кўригида бўлиб турган украиналик Вячеслав Шевченко Жасур Ҳасанов (катта) – Икром Алибоев комбинациясидан сўнг ҳисобни очди. Шу натижа биринчи бўлимда сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимда оқлар сафида ҳаракат қилган Алишер Файзиев узоқ масофадан Роман Абдулов қўриқлаётган дарвозани нишонга олиб учрашувда мувозанатни тиклади. 1:1.
Ўйин охирида эса Икром Алибоевга қарши ишлатилган қўполликдан сўнг Ислом Тўхтахўжаев пеналтидан гол киритиб қизилларга ғалаба келтирди.
«Темирйўлчилар» сафида айни дамда Роман Абдулов, Вячеслав Шевченко (Украина), Андрей Козакари (Молдова), Сарварбек Сафаров, Алишер Файзиев каби футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.