Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Бухоро» ҳам машғулотларни бугундан бошлади

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" 2014 йилги мавсумга тайёргарликни бошлади. Кеча жамоа аъзолари клуб базасида йиғилишди ва дастлабки машғулотларни ўтказди.

Ҳозирда машғулотлар  фақат маҳаллий футболчилар билан кечмокда ва уларда 40дан зиёд футболчи қатнашмоқда.  Жамоанинг асосий ва ўринбосарлар таркиби, шунингдек, Бухоро шаҳридаги барча спорт мактабларидан ёш иқтидорли футболчилар саралаб олиниб, клуб ихтиёрига қўушиб олинмоқда.

Футболчилар машқларни икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказишяпти. Асосий таркиб футболчилар "Бухоро" спорт мажмуасида, ўринбосарлар ва кўплаб ёшлар Бухоро Давлат Университети қошидаги футбол майдонида машқларни олиб боришмокда.

Машғулотлар давомида ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатганлар асосий таркибга қўшилиб боришади ва аксинча асосий таркибдаги футболчилар ўзларини курсата олишмаса, ўринбосарлар таркибига қўшиладилар. Шу тарзда асосий ва ўринбосарлар таркиби аниқлаб борилади.

Йиғин 28 декабрга қадар давом этади. 3 январдан бошлаб жамоа тўлиқ куч билан машқларни бошлайди. Ушбу йиғинга маҳаллий футболчилар билан бир қаторда вилоятдаги футболчилар ҳам келиб қўшилишади. Бундан ташқари кўрикка легионерлар ҳам ташриф буюрадилар.

Жамоани тарк этганлар ва янгилар ҳали расман тасдиқланмаганлиги боис бу ҳакда кейинроқ маълумот берилади.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 20:50, 18.12.2013.
Ўқилди: 3312 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.