"Бавария" яримҳимоячиси Арьен Роббен "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида айтган гапларини нотўғри тушунишганини таъкидлади.
"Бу нотўғри. Мен Криштиану Роналдунинг ажойиб кўрсаткичга эга эканлиги ва Португалия термасига жуда кераклиги ҳақида гапиргандим, холос. Мен ҳеч қачон унга овоз бераман демаганман.
Мен Рибери олишига умид қиламан. Унга тан бераман, у йилни жуда яхши ўтказди ва ғолиб чиқишга ҳақли", - дейди Роббен.