Кириш Регистрация

Жора Оганесян «Пахтакор»дан кетди

Баҳо:
+ | -

Бугундан "Пахтакор" машғулотларга киришди. Дастлаб футболчилар билан жамоа раҳбарияти ўртасида йиғилиш ўтказилди. Шундан кейин ўйинчилар "Пахтакор" Марказий стадионида биринчи машғулотни бошлаб юборишди. У унчалик узоқ давом этгани йўқ. Футболчилар таътилдан қайтишгани боис енгил жисмоний машқларни бажариш билан чекланишди.

Дастлабки кунларда ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини тикловчи машқлар бажарилади. Тошкентдаги йиғин 29 декабрь куни тугайди. Сўнг 3 январь куни байрам таътилидан қайтадиган жамоа 4 январь куни БААга жўнаб кетади. Эртага машғулотлар соат 15:00да "Пахтакор" стадиони майдонида бўлиб ўтади. 28 декабрь куни икки таркибга бўлинган ҳолда учрашув ўтказилади. Тошкентдаги биринчи йиғинда қатнашадиган футболчилар рўйхати билан танишинг. Жора Оганесян билан шартнома узайтирилмади. Кримец эса Хитойдан ижарадан қайтди.

Дарвозабонлар - Лобанов, Рибкин, Омонов, Раимов, Турсунбоев, Муҳиддинов.
Ҳимоячилар - Ҳошимов, Шамсиддинов, Болтабоев, Исматуллаев, Холмуҳаммедов, Азамат Абдуллаев, Кримец, Миладинович, Саидов, Отахонов, Иброҳим Абдуллаев, Мерзляков, Убайдуллаев, Мираҳматов.
Ярим ҳимоячилар - Қиличев, Каримов, Махситалиев, Азизов, Давлатжонов, Козак, Олимов, Бабаян, Ж.Юсупов, Махарадзе, Ўрунов, Соҳибов, Искандаров, Машарипов, Рекун, Андреев, Темур Ҳакимов, Иброҳимов.
Ҳужумчилар - Сергеев, Солиев, Абдул Азиз Юсупов, Рогованов, Сидоров, Ражабов, Жасур Ҳакимов, Абдухолиқов.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 17:14, 20.12.2013.
Ўқилди: 3662 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9031]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6545]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5411]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3773]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3569]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2629]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2406]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2378]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2353]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2300]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик