Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Насаф» барча футболчилари билан шартномаларни узайтирди

Баҳо:
+ | -

10 декабрдан бошлаб янги мавсумга тараддудни бошлаган “Насаф” футболчилари айни пайтда Қарши шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказишмоқда. Машғулотлар жамоанинг қароргоҳидаги майдонларда, шунингдек “Марказий” ва “Геолог” стадионида ҳам ташкил этилмоқда.

Куни кеча клуб раҳбарияти футболчилар ва уларнинг шартномалари билан боғлиқ масалаларини муҳокама қилишди. Унга кўра ўтган мавсумда жамоа таркибида ҳаракат қилган ва шартномаси якунига етадиган барча футболчилар билан шартнома муддатлари узайтирилди. Жумладан, жамоамиз сардори Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев сингари футболчилар 2014 йилги мавсумни “Насаф” таркибида бошлашлари аниқ. Айни пайтда жамоа таркибида икки нафар футболчи дарвозабон Ўткир Юсупов ва Азиз Ғуломхўжаев кўрикдан ўтишмоқда.

Жамоамиз аъзолари Янги йилга қадар Қарши шаҳрида машғулотларни давом эттиришади. Янги ҳафтада футболчиларга чемпионат бронза медалларини тантанали тарзда топширилади ва қисқа таътил эълон қилинади.

Янги йилда “Насаф”чилар яна Қаршида тўпланиб ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиришади ва 10 январь куни биринчи хорижий йиғинни ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишади. Туркияга кетиш олдидан футболчиларимиз олий лига жамоаларидан бири билан назорат учрашувини ўтказишлари режага киритилган.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 20:19, 21.12.2013.
Ўқилди: 3780 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.