«Бавария» ярим ҳимоячиси Тиаго Алкантара Марокашда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал баҳсидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида осонлик билан ғалаба қозондик дея олмайман. Бу ерда барча қитъанинг тенгсиз жамоалари жамланишганди. «Бавария» учун бу ғалаба жуда қадрли.
Гвардиола иккимиз «Барселона»нинг ўйин фалсафасини унутишимиз керак. Чунки Германияда бошқача футбол ўйнашади. Жамоа ҳали ўзининг энг юқори даражадаги ўйинини кўрсатяпти деб бўлмайди. Мухлисларимизни кўп хурсанд қиламиз»,- дейди Тиаго.













