«Челси» ҳимоячиси Гари Кэйхилл кеча бўлиб ўтган Англия чемпионати 17-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Кеча ҳар икки жамоа ҳам мағлубиятга учрашни хоҳламади. «МЮ»га қарши меҳмондаги ўйин ҳам худди шундай кечган эди. Ўшанда ҳам жамоалар жуда кам голли вазиятларни юзага келтиришганди.
Ғалаба қозона олмаганимиздан кейин ҳеч бўлмаса ютқазмаслик керак. Гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Биз бошқа рақобатчилар каби турнир жадвалининг юқори қисмида қолдик»,- дейди ҳимоячи.