«Милан» ҳужумчиси Марио Балотелли Puma компанияси билан реклама шартномаси имзолади.
«Бу мен учун жуда яхшо воқеа бўлди. Puma билан шартнома имзоламоқчи бўлганимда уларнинг мени, шахсиятимни тушунишларига эътибор бердим. Копманиянинг махсулотлари жуда ажойиб ва янгича. Бундан фахрланаман.
Puma Италия терма жамоаси билан ҳам ҳамкорлик қилади, шунинг учун мен улар учун улар мен учун янги эмасмиз. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз давомий бўлади»,- дейди Марио.
Таъкидлаш жоизки, Марио аввал Nike фирмаси билан ҳамкорлик қилар эди.