Кириш Регистрация
17/09 00:00 Райо Вальекано 3-1 Осасуна
17/09 15:00 Шандонг Тайшан 3-1 Сентрэл Кост
17/09 15:00 Квангжу 7-3 Йокогама Маринос
17/09 17:00 Шангхай Шенхуа 4-1 Поханг Стилерс
17/09 17:00 Бурирам Юнайтед 0-0 Виссел Кобе
17/09 17:30 Коста-Рика 2-2 Нидерландия
17/09 17:30 Таиланд 10-5 Куба
17/09 19:00 Пахтакор 0-1 Ал-Васл
17/09 20:00 Ўзбекистон 1-4 Парагвай
17/09 20:00 Бразилия 8-1 Хорватия
17/09 21:00 Ар-Райян 1-3 Ал-Ҳилол
17/09 21:45 Янг Бойз 0-3 Астон Вилла
17/09 21:45 Ювентус 3-1 ПСВ
17/09 22:00 Мальорка 1-0 Реал Сосьедад
17/09 23:59 Милан 1-3 Ливерпуль
17/09 23:59 Бавария 9-2 Динамо Загреб
17/09 23:59 Реал Мадрид 3-1 Штутгарт
17/09 23:59 Спортинг 2-0 Лилль
18/09 21:45 Болонья - Шахтёр
18/09 21:45 Спарта - Зальцбург
18/09 22:00 Бетис - Хетафе
18/09 23:59 Селтик - Слован
18/09 23:59 Брюгге - Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити - Интер
18/09 23:59 ПСЖ - Жирона
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм

«Локомотив»га кумуш медаллар топширилди!

Баҳо:
+ | -

Якунига етган 2013 йилги мавсум Тошкентнинг «Локомотив» клуби учун омадли келди. Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган темирйўлчилар маррага 2-ўринда етиб келишди ва кумуш медалга сазовор бўлишди. Шу муносабат билан куни кеча пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг кичик анжуманлар залида «Локомотив» жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бошқарув раиси Ачилбой Раматов, Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Рахматуллаев, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Бош директори Фарҳод Магометов, «Локомотив» футбол жамоаси аъзолари, мамлакатимиз футбол жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққан ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Рахматуллаев 2013 йилги Ўзбекистон чемпионати ҳар қачонгидан муросасиз кечгани, ғолиблик учун сўнгги турга қадар кескин кураш кечгани ва бу курашда «Локомотив» клуби ўзининг чиройли ўйинлари билан ажралиб турганини алоҳида эътироф этди. Шу билан бирга «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг миллий футболимиз ривожига муносиб улуш қўшиб келаётганини таъкидлаган ҳолда Янги йилда «Локомотив» клубига янада чиройли ўйинлар кўрсатиб, ўз мухлисларини хушнуд этишларига тилак билдирди.

Сўнгра сўз навбати «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бошқарув раиси А.Раматовга берилди. Ачилбой Жуманиёзович «Локомотив» клуби аъзоларини Ўзбекистон XXII миллий чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлишгани билан самимий қутлар экан, Янги йилда жамоа олдига фақат энг юксак мақсадлар учун курашиш асосий вазифа қилиб қўйилишини маълум қилдилар.

- Янги йилда «Локомотив» миллий чемпионатимизда ғолибликни қўлга киритган ҳолда Осиё Чемпионлар лигасида тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади, деб умид қиламан. Бунинг учун «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК томонидан қандай ёрдам зарур бўлса, барчаси бажарилади, - деди Ачилбой Жуманиёзович.

Шундан сўнг навбат тадбирнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларига етиб келди. Саҳнага бирин-кетин «Локомотив» клуби аъзолари таклиф этила бошланди. Уларга Ўзбекистон ХХII миллий чемпионатининг кумуш медаллари, диплом ҳамда эсдалик совғаларини А.Раматов, С.Рахматуллаев ҳамда Ф.Магометовлар топширишди.

Шу кеча «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг кичик маросимлар зали чинакам байрам тусини олди. Эл ардоғидаги санъаткорларнинг чиқишлари эса даврага йиғилган меҳмонларга хуш кайфият улашди. Тадбир сўнгида барча келгуси йил шу кунларда «Локомотив»ни янада юксак ғалабалар билан қутлаш насиб этсин, дея хайрлашди.

Шундай экан, Янги йилда Янги ғалабалар ҳамроҳимиз бўлсин.

 

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 18:17, 26.12.2013.
Ўқилди: 2707 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.